| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ»
– „Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар“, [59:9]
деган оятига келсак, унинг маъноси айримлар ўйлаганидек, муҳтож бўла туриб дегани эмас, асосий эҳтиёжларидан ташқари бошқа эҳтиёжлари ҳам бўла туриб, деганидир. Бунга далил шуки, Пайғамбар с.а.в. ўзлари муҳтож бўлганларнинг нарсасини қайтариб бердилар, ўзлари муҳтож бўлмаганларнигина садақа қилишдан қайтармадилар. Оятдаги «хососат» сўзи эҳтиёж маъносидадир. Аслида, у уйнинг ёриқлари, тешикларини англатади. Оят тўлалигича мана бундай:
«وَلا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ»
– „У (муҳожир)ларга берилган нарса ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар“, [59:9]
яъни, гарчи ансор саҳобалар ўз эҳтиёжларини қондириш учун эмас, балки ишларига сарфлаш учун молга эҳтиёж сезсалар ҳам, муҳожир саҳобаларга берган нарсаларига ҳеч ачинмадилар. Пайғамбар с.а.в.нинг:
«إِنَّمَا الصَّدَقَةُ عَنْ ظَهْرِ غِنًى»
«Садақа беҳожатлик ортидан қилинади».
«يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى مَالِهِ، لاَ يَمْلِكُ غَيْرَهُ، فَيَتَصَدَّقُ بِهِ، ثُمَّ يَقْعُدُ يَتَكَفَّفُ النَّاسَ»
«Бировинглар молга муҳтож бўлатуриб, ундан бошқа мулки бўлмаса ҳам садақа қилади-да, кейин одамлардан тиланиб ўтиради»деган ҳадисларидаги садақадан қайтариш асосий эҳтиёжларини қондиролмаётган камбағалнинг ўз эҳтиёжини қондиришга керак бўлиб турган молини садақа қилиши жоиз эмаслигини кўрсатаяпти. Чунки садақа беҳожатлик ортидан, яъни асосий эҳтиёжларини қондиришда одамларга муҳтож бўлмаслик ортидан қилинади. Энди кимнинг асосий эҳтиёжидан ортиқча моли бўлиб, асосий эҳтиёжларини қондирганидан кейин камолий эҳтиёжларини қондирмоқчи бўлса, унга камолий эҳтиёжларини қондириш учун ўз молига эҳтиёжи бўлса-да, ўзидан кўра камбағалларни афзал кўриши мандубдир.
50-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|